“Ҳайр севги” Жамшид Давлятовдан премьера

Сана: 05.06.2015 3289

Истеъдодли ва айни кунда ўзининг ранг-баранг қўшиқлари-ю, эътиборни тортувчи видеоклиплари билан халқ назарига тушиб бораётган хонанда Жамшид Давлятовдан яна янги тарона премьерасини кутиб олинг. FM 101.0 тўлқинида илк бора янграган “Ҳайр севги” таронаси хонанданинг ижодидан алоҳида ўрин олган, десак адашмаган бўламиз. Чунки, айнан ана шу қўшиқ учун яқин кунларда режиссёр Музаффар Эркинов билан ҳамкорликда видеоклип суратга олинади. Унинг сюжети борасида ҳозирда маслаҳатлашиб, ҳали бир тўхтамга келингани йўқ.

“Ҳайр севги” Жамшид Давлятовдан премьера

Айтиб ўтишимиз лозим, “Ҳайр севги” композициясининг сўзи ва мусиқаси Фурқат Қурбоновга, аранжировкаси эса Фурқат Бобожоновга тегишли.

Сайтимиз орқали Жамшид Давлятов томонидан яна бир ижод намунаси, яъни “Бир пари” номли таронага ишланган клип ҳам премьера сифатида тақдим этилмоқда. Унинг сўзи Жайрона, мусиқаси Фурқат Қурбонов, аранжировкаси Аҳлиёр Азимов томонидан тайёрланган. Мазкур видеомаҳсулот Музаффар Эркинов томонидан суратга олинган бўлиб, миллий йўналишда, трек услубида яратилган. Марҳамат янги қўшиқ “Ҳаёр севги” ҳамда “Бир пари” видеоклипини томоша қилиб, фикрларингизни билдиринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol