Хоразм юлдузи Азиза Ниезметовадан “Ёлғизим” тарона ва клип премьераси

Сана: 03.06.2015 1020 қайноқ

Хоразмлик санъаткорлар орасида ўзининг ёрқин ижоди билан ажралиб турувчи хушовоз хонанда Азиза Ниёзметова бугун ўзининг янги қўшиғи ва унга ишланган видеоклипини мухлисларига армуғон этди. “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали эфирга илк бора узатилган тарона “Ёлғизим” деб номланган бўлиб, мазкур композициянинг сўзи шоира Рислиғой Ҳотамова қаламига мансуб. Айтиб ўтиш лозим, Азиза Ниёзметова  репертуаридаги бир қанча қўшиқларининг мусиқасини ўзи басталаган, аранжировка ишларини эса Азиз Ҳолмуродов амалга оширган.

Хоразм юлдузи Азиза Ниезметовадан “Ёлғизим” тарона ва клип премьераси

“Ёлғизим” таронаси учун клип яратиш масаласида Азиза Ниёзметова режиссёр Музаффар Эркинов билан ҳамкорлик қилди. Романтик кайфиятда суратга олинган видеода актёр Отабек Маҳкамов ҳамда актриса Феруза Собитовалар иштирок этишган. Севгининг абадийлигини, асл муҳаббат инсон қалбидан ҳеч қачон ўчмаслигини акс эттирувчи видеоклипни айнан бизнинг сайтимиз орқали томоша қилиб, ҳаёллар оламига саёҳат қиласиз. Марҳамат янги қўшиқ ва видеоклипни томоша қилиб, баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol