Апрель ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Сана: 02.06.2015 1381 қайноқ

Сайтимиз анъанасига кўра, ҳар ой энг кўп томошабин тўплаган кинофильмлар ҳамда энг кўп томоша қилинган клиплар рейтингини тақдим этиб борамиз. Бугун ўтган 2015-йилнинг энг кассабоп ва томошабинбоп бўлган фильмлар рўйҳатини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

 

Маълумот учун шуни таъкидлашимиз керакки, бу рейтингни тузишда пойтахтимиз кинотеатрларида сотилган чипталар сони эътиборга олинган. 

ТОП-5 таликнинг 5-ўрни Ўзбек киносида ўз ўрнига эга ва кўпгина мухлисларнинг севимли актёри бўлмиш Алишер Узоқов режиссёрлик қилган мелодрамик драма жанридаги,  икки ошиқ қалбнинг севгиси, изтироблари, инсоний муносабатлари акс этган“Кузда гуллаган дарахт” фильмига насиб қилди. Йил бошида тақдим этилган картина ойлик рейтингларимизда етакчи ўринларни эгаллаганини алоҳида таъкидлашимиз зарур. Бу картина катта экранларда намойиш этилганида ундан 5 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган.Ролларда ўз ишининг махоратли усталари , Раъно Ярашева, Раъно Шодиева, Шаҳзода Матчонова, Алишер Узоқов, Бобур Йўлдошев, Фарҳод Абдуллаев каби таниқли актёрларни кўриш мумкин. 

Апрель ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

4-ўриндан комедия жанридаги фильм жой олган. Жавлон Шодмоновнинг “Қора танли божалар”  номли фильмини қарийб 6 мингдан зиёд кино шинавандалари томоша қилишга муваффақ бўлган. Муҳаммадисо Абдулхаиров ва Жавлон Шодмонов бош қаҳрамонларни ижро этган фильм комедия жанрида суратга олинган бўлиб ундаги асосий мавзу, бу оила муқаддаслиги шу билан бир қаторда тарбиявий аҳамиятга эга тарафлари ҳам бор. Мазкур фильм 7 февралда премьера этилганди.

Апрель ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Рейтингимизнинг қоқ маркази бўлмиш 3-ўринни Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига асосан "Ўзбекфильм" киностудияси томонидан Рустам Саъдиев режиссёрлигида суратга олинган драма жанридаги "Сотқин"фильми лойиқ топилди. 7 мартдан бошлаб намойиш этила бошлаган мазкур фильмда актёрлардан Улуғбек Қодиров, Фаррух Соипов, Жавоҳир Зокиров, Матёқуб Матчонов, Райҳон Уласенова, Юлдуз Ражабова ва бошқаларни кўриш мумкин. Картина 8 мингдан ортиқ томошабинни йиға олган.

Апрель ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

Рейтингимизнинг 2-ўрнига ''Айрилиқ-2'' картинаси лойиқ топилди. Дурдона Тўлаганова режиссёрлиги остида  тасвирга олинган фильмда бош ролни маромига етказиб ижро этган Али Отажоновнинг актёрлик маҳорати аъло баҳога муносиб эканлигини яна бир бора айтиб ўтиш мумкин. Картина қарийиб 9 минг нафар томошабин эътиборига тушди.

Ва ниҳоят, рейтингимизнинг 1-ўрни! "Ишдаги ишқ" номини олган комедия жанридаги фильм олий қатордан жой олди.Иқбол Мелиқўзиев режиссёрлиги остидаги суратга олинган картинада бош ролларгаМуҳаммадисо Абдулхаиров, Наргиза Салмонова, Асқар Хикматов, Хосият Хусанова, Зухра Солиева, Жаҳонгир Тўлқунов, Шерзод Бин каби кўпчилингизга маълум ва машҳур актерлар жамоаси жалб этилган. Картинани томоша қиларкансиз кулгули саҳналар, қизиқарли кадрлар томошабиннинг кайфиятини кўтаради. Муҳаббат истаган пайтда эмас аксинча кутилмаганда юрак чертиши, инсон эса ҳеч қачон тақдирини олдиндан била олмаслигига яна бир карра амин бўлади. Кўплаб томошабинларнинг олқишига сазовор бўлган бу фильм қарийб 11 минг томошабин тўплаган.

Апрель ойида энг кўп томошабин тўплаган фильмлар ТОП 5-лиги

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol