“Диёр” гуруҳи “На сен дединг, на мен” клип премьераси

Сана: 02.06.2015 2678 қайноқ

Ёшларнинг энг севимли гуруҳаридан бирига айланган ва айни кунда самарали ижод қилиб келаётган “Диёр” гуруҳи бир неча янги қўшиқлар, видеоклиплар яратиб мухлислар назарига тушмоқда. Деярли барча концерт, тадбирларда иштирок этиб ўзининг ижод маҳсулларини ҳалққа намоён этаётган гуруҳ, турли ёшдаги мухлислар аудиториясига эга бўлаётгани уларнинг ютуғидир. Яқиндагина “Диёр” гуруҳи Ўзбекистон ҳалқ артисти Нуриддин Ҳамроқуловнинг “На сен дединг, на мен” деб номланган, ўз даврининг хит бўлган таронасини қайта куйлаб кўпчиликнинг олқишларига сазовор бўлганди. Айтиш мумкинки, бу билан “Диёр” гуруҳи ижодкорлари яна бир бор ўзларининг истеъдодларини намоён қилдилар.

Мазкур тарона учун режиссёр Шухрат Мавлонов томонидан видеоклип тасвирга олинган ва ана шу видеони бугун сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб томоша қилишингиз мумкин. Марҳамат клипни томоша қилиб, ёқимли хотираларни ёдга олинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol