“ОТАМГА”... Ўзбекистон ҳалқ артисти НУРИДДИН ҲАЙДАРОВНИНГ ҲОТИРАСИГА БАҒИШЛАНАДИ

Сана: 29.05.2015 3445 қайноқ

Бугунги кунда шоу бизнес оламида ўзининг ҳақиқий истеъдодини, санаътини муносиб намоён қила олаётган хонандалар қаторидаги ижодкор Хожиакбар Ҳайдаров яқиндагина сайтимиз орқали “Отамга” деб номланган қўшиғини премьера қилиб мазкур тарона учун видеоклип тасвирга олинишини айтиб ўтганди. Ўзбекистон ҳалқ артисти Нуриддин Ҳайдаровнинг муносиб издоши бўлиш, отаси каби ҳалқнинг назарига, меҳрига сазовор бўлиш истагида изланаётган Хожиакбар мазкур таронани отасининг ҳотирасига бағишлади.

Мусиқаси Афзал Ҳусанов, Матни Микаил Афразга тегишли бўлган қўшиқ учун режиссёр Акром Шаҳназаров, оператор Жаҳонгир Ибрагимовлар томонидан клип тасвирга олинмоқда. Видеоклип ғояси хонанданинг ўзига тегишли бўлиб, унда падари бузруквори билан ўтган ширин, болалик хотиралари, қувончли онлари эсланади.

Ота ролини эса марҳум санъаткор Нуриддин Ҳайдаровнинг энг яқин шогирди Нурмуҳаммад Мирзаҳмедов ижро этган. Айни дам ваъда қилинган Хожиакбар Ҳайдаров ижросидаги “Отамга” таронасига тшланган видеомаҳсулот премьерасини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз. Марҳамат томоша қилинг ва фикрларингизни билдиринг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol