Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

Сана: 29.05.2015 4238 қайноқ

28 май Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг концертлар зали эл суйган санъаткорлар, таниқли журналистлар, бир сўз билан айтганда, санъат ихлосмандларини ўз бағрига чорлади.Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг ижодига бефарқ бўлмаган асл мухлислар жам бўлган катта зал олқишлар билан сахнада хонандани қарши олдилар. Ташриф учун миннатдорчилик билдирган Насиба Абдуллаева жонли ижрода илк қўшиқларини куйларкан, томошабинлар эътибори сахна марказида бўлди.

Шарқ куй-қўшиқларидан иборат концерт дастури кўпрок дўстлар даврасидаги самимий ижодий кечага айланди, десак муболаға бўлмайди. Зеро, санъаткорнинг таъкидлашича, бугунги дастур айнан қадрдон дўстлар ва ижодига бир неча йиллардан буён ошуфта бўлган мухлислар учун тақдим этилаётганди.

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

 Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

Кетма-кет таралаётган ҳаммага таниш қўшиқларга томошабинлар жўр бўлиб куйлашди. Нафақат ўзбек, балки озарбайжон тилидаги композициялар хам мухлислар қалбини завққа тўлдирди. Сахнадан жой олган бутун созандалар жамоаси профессионал ижодкорлардан иборат эканини уларнинг маҳоратли ижросидан билиш мумкин эди. Қўшиқлар орасида Насиба Абдулаева созандаларини ҳар бирини исм шарифи билан таништириб чиқди. Санъаткорнинг гурухда ижод қилаётганларга бу қадар самимий муносабати ҳар бир ижодкорни рухлантириб, унга илҳом бағишлайди. Ана шундай завқ созандаларнинг нигоҳида акс этарди. 

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

 Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

Концерт давомида санъаткор ''Бу қўшиғимнинг премьераси 2002 йилда ''Истиқлол'' санъат саройида концерт дастуримда бўлиб ўтганди.

Ўшанда мана шу қўшиғим аталган инсонлар, яъни отам билан онам ҳаёт эдилар ва залда ўтириб мазкур қўшиғимни тинглаганлар. Аммо, орадан вақт ўтиб ота-онамни йуқотганимдан сўнг бу қўшиқни умуман ижро этолмай қолдим. Хатто, илтимос қилиб сўралган жойларда ҳам куйлай олмадим. Сабаби, қўшиқни бошлашим билан кўзимга ёш келиб, беихтиёр куйлолмасдим. Бугунги дастурга тайёргарлик кўраётганимда шу қўшиқни ҳам ижро этсам, ота-онам яна бир бор ёдга олинадилар ва рухлари шод бўлади, деб ўйладим'', - деди ва ота ва онага бағишланган маҳзун қўшиқни ижро этди. Қалбларни титратган тарона сўнггида мухлислар қарсаги тинмади. 

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

 Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

 Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

Яна бир тарона ижросидан аввал ''Энди янграйдиган қўшиғимни томошабинлар залидаги эркакларни билмадим-у, аммо барча аёллар кутишмоқда'', -дея Анвар Эргашев мусиқаси ва Иброхим Жиянов шеъри билан яратилган ''Бахт ўзи нимадур'' композициясини армуғон этди.

Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

 Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаева мухлислари учун ижодий кеча уюштирди

Давомий қарсаклар, самимий олқишлар ва жонли ижродан баҳраманд бўлиш томошабинларга завқ бағишлади. Ўзининг ўлмас тароналари билан халқ меҳрига сазовор санъаткор бугунги ижодий кечада барчани ҳушнуд этиб, ўз қўшиқларига қўшиб меҳрини ҳам улашди.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol