“Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда”... Канизадан клип премьераси

Сана: 28.05.2015 3088 қайноқ

Эстрада оламида ҳамиша ўзига хос имиджи ва ноанъанавий чиқишлари билан бошқалардан ажралиб турувчи Каниза “Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда” дея куйлагач, мазкур тарона ҳам мухлислар қалбини забт этди, десак адашмаган бўламиз.Нима учун “Мани ёрим Қўқонда” деб номланган тарона қайта ижро этилиб, “Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда” деб аталгани ҳақида сўраганлар ва қизиққанларга маълум этамизки, мазкур композиция яратилиши билан жиззахлик мухлислари Каниза билан боғланиб, уларни ҳам илтимосларини инобатга олишни сўрашган. Ва албатта, Каниза бу илтимосларга жавобан “Мани ёрим Қўқонда ва Жиззахда” таронасини куйлади.  

Мазкур тарона учун яратилган видеоклип тайёр ҳолга келтирилиб, бугун сайтимиз орқали биринчилардан бўлиб премьера этилмоқда. Айтиб ўтишимиз лозим, Жиззах ва Қўқон шахарларида олиб борилган тасвирга олиш ишларига ёш, истеъдодли ижодкор Исраил Исмаилов режиссёрлик қилган.

Мазкур клип хонанданинг ижодидан алоҳида ўрин эгаллаган ва унда Канизани турли имиджларда кўришингиз мумкин. Марҳамат, томоша қилинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol