“Тасанно” Фаррух Комиловдан тарона премьераси

Сана: 28.05.2015 755 қайноқ

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосининг премьера дастурида истеъдодли хонанда Фаррух Комиловнинг “Тасанно” номли таронаси премьераси бўлиб ўтди. Радиотингловчиларга манзур келган мазкур тарона яратилишида хонанда, иқтидорли ижодкор Шаҳбоз билан ҳамкорлик қилиб сўзи ва мусиқаси устида айнан шу ижодкор билан ишлаган. Аранжировка ишларини эса Жасур Бадалбоев амалга оширган.  

Бир неча кун олдин сайтимизда Фаррух Комиловнинг янги ижод намунаси учун видеоклип суратга олинаётгани ҳақида маълумот бериб, фоторепортаж ҳавола этган эдик. Тез кунда ана шу видеоклип премьерасига ҳам гувоҳ бўласиз. Хонанданинг ''Тасанно'' деб номланган таронаси учун, бугунги кунда энг сифатли видеоклиплар тасвирга олаётган ижодкорлар, истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов ҳамда профессионал оператор Рустам Муродов ҳамкорликда ишлашди. Фарруҳ Комиловнинг янги қўшиғини сайтимиз орқали тингланг  ва ўз мулоҳазаларингиз билан бўлишинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol