Шаҳруз ҳамда Малика Эгамбердиева “Ваъдалар” ... клип премьераси

Сана: 28.05.2015 3402 қайноқ

Ёш ижодкорлар орасида ўзининг профессионал ижроси, ижодининг ранг-баранглиги билан ажралиб турувчи хонанда Шаҳруз Малика Эгамбердиева билан дуэт куйлагани ва унга видеоклип суратга олинаётгани ҳақида хабар бергандик. Мана бугун бу икки хонандадан премьерани қарши олинг.“Ўзбегим таронаси” радиосида Шаҳруз ҳамда Малика Эгамбердиева ижросидаги “Ваъдалар” дуэти илк бора жаранг сочаркан, тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

 

Мазкур “Ваъдалар” номли таронанинг матни Баҳодир Низомовга, мусиқаси эса Умид Обидов томонидан яратилган. Бу қўшиқ учун Сардор Аҳмедов режиссёрлигида видеоклип суратга олинган бўлиб, айнан сайтимиз орқали унинг илк томошабини бўласиз. Бош ролларни хонандаларнинг ўзи ижро этган ажойиб ва қизиқарли сюжетли видеоклипни томоша қилиб, Шаҳруз ҳамда Маликанинг актёрлик қобилиятларига ҳам баҳо беришингиз мумкин. Марҳамат янги дуэт учун яратилган видеоклипни томоша қилинг.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol