Мафтункор Шаҳзодадан кетма-кет премьералар

Сана: 25.05.2015 2934 қайноқ

Эстрадамизнинг энг ёрқин юлдузи, мафтункор Шаҳзода яқиндагина ўзининг навбатдаги “Раҳмат ҳаёт” номли янги альбом тақдимотини ўтказган эди. Мазкур альбомдан жой олган ҳар бир янги тароналар мухлислари қалбидан жой олиб, севимли қўшиқлар сирасига киришга улгурди.Бу ҳафта Шаҳзоданинг мухлисларини катта совға кутмоқда.  Хонанда унинг ижодига бефарқ бўлмаган тингловчиларни ҳушнуд этиш истагида ҳафта давомида кетма-кет учта қўшиғи премьерасини тақдим этишни мақсад қилган.

Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали, Шаҳзоданинг “Ойижон, адажон” деб номланган таронаси илк бора жаранг сочди. Тингловчилар томонидан олқишларга сазовор бўлган тарона ҳақида  илиқ фикрлар билдирилди. Бу эса қўшиқни қай даражада мухлисларга манзур бўлганидан далолатдир. 

Мафтункор Шаҳзодадан кетма-кет премьералар

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозим, “Ойижон, адажон” таронасининг матн муаллифи Якзон, мусиқасини эса Калин Морару басталаган. Ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат 18:20 да хонанданинг “Раҳмат ҳаёт” ҳамда “Мақтанчоқ” номли композициялари ҳам тақдим этилади. “Ўзбегим таронаси” радиосини тингланг ва сайтимиз орқали мафтункор Шаҳзоданинг янги ижод намуналарини илк тингловчисига айланинг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol