Жасур Ғоиповнинг яна янги ижод маҳсули “Бедаво”

Сана: 25.05.2015 3041

Самарали ижод қилаётган хонанда Жасур Ғоиповнинг навбатдаги янги таронаси бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида премьера бўлди. Тингловчиларга тақдим этилган янги композициянинг номи “Бедаво” деб номланиб, радиомухлислар томонидан илиқ кутиб олинди.Хонанда мухлислари учун деярли ҳар ҳафта янги тарона ёки видеоклип туҳфа этаётгани сир эмас, шунинг учун ҳам Жасур Ғоиповнинг ҳар бир ижод намунаси мухлисларининг эътибор марказида.

Жасур Ғоиповнинг яна янги ижод маҳсули “Бедаво”

Шу кунларда эса хонанданинг “Менинг ҳаётим” ҳамда “Сенсиз” номли тароналари учун кетма-кет видео суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. “Сенсиз” деб номланган композиция ҳали ҳеч қаерда янграмаган, энг янги ижод маҳсули бўлиб, тез кунда унинг ҳам премьераси бўлиб ўтади.

Кузатиб боринг ва кетма-кет тайёрланаётган видеоклипларнинг илк томошабинига айланинг.       

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol