Серқирра ижодкор Жаҳонгир “Севги дунёси” ҳақида куйламоқда. Тарона премьераси

Сана: 22.05.2015 4935

Ёшлар орасида анчайин таниқли, ҳатто кинофильмлардаги ўзига хос образлари билан ҳам режиссёрлар нигоҳига тушган ёш ижодкор Жаҳонгир замонавий йўналишдаги тароналари, сифатли даражада суратга олинган видеоклиплари билан эстрадада ўз ўрнига эга бўлиб бормоқда.Куни кеча ўз таваллуд кунини дўстлари, яқин инсонлари даврасида нишонлаган Жаҳонгирнинг яратган янги таронаси бугун FM 101.0 тўлқини орқали илк тингловчилари эътиборига ҳавола этилди.

Серқирра ижодкор Жаҳонгир “Севги дунёси” ҳақида куйламоқда. Тарона премьераси

Премьера этилган композиция “Севги дунёси” деб номланган бўлиб, ёшлар ҳаётида севгининг романтик кўринишларини ўзида акс эттирган тарона тинглаган инсонни севги оламига чорлайди, десак адашмаган бўламиз.

Серқирра ижодкор Жаҳонгир “Севги дунёси” ҳақида куйламоқда. Тарона премьераси

Мазкур таронанинг шеъри Ғулом Назар қаламига мансуб, мусиқасини эса Ҳуршид Шукуров басталаган. Хонанданинг маълум қилишича, “Севги дунёси” таронаси учун яқин кунларда видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Айни кунларда эса яратилажак видеонинг сюжети борасида ижодий гурух билан маслаҳатлашилмоқда. Бу ҳақда кейинги хабарларимизда батафсил тўхталамиз. Ҳозир сайтимиздан жой олган янги таронадан баҳраманд бўлинг.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol