"Ёнар" клип премьераси... Муниса Ризаевани ҳали бунақа образда кўрмагангиз

Сана: 22.05.2015 3239 қайноқ

Бугунги кунда ўзининг жўшқин ижоди билан мухлислари қалбини забт этган, эстрадамизнинг энг ёрқин ва севимли юлдузи Муниса Ризаева ҳар бир ижод маҳсулида ўзига хос шижоат ва услубда намоён бўлиб, мухлисларига ниҳоятда катта завқ бағишлайди. Яқиндагина Мунисанинг “Ёнар” номли янги таронаси учун видеоклип суратга олинаётгани ҳақида маълумот бериб, фоторепортаж тақдим этган эдик. Бугун эса ана шу видеоклипни энг биринчилардан бўлиб, сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.

Маълумот ўрнида айтиб ўтишимиз лозимки, Муниса Ризаеванинг “Ёнар” таронасининг сўзи Феруз Абдуллаевга, мусиқаси Шуҳрат Умаровга тегишли бўлиб, Жасур Бадалбоев мусиқий сайқал берган. Тарона учун видеоклип яратишда Муниса, истеъдодли актёр ва режиссёр Муҳаммадали Искандаров билан ҳамкорлик қилди.  

"Ёнар" клип премьераси... Муниса Ризаевани ҳали бунақа образда кўрмагангиз

Қизиқарли сюжет билан яратилган клип жараёнлари Сўқоқ қишлоғида бўлиб ўтди. Видеоклипда Муниса билан бирга Муҳаммад Али Искандаров, таниқли актёр ва актриса Саида Раметова ҳамда Мурод Ражабовлар бош ролларни ижро этишган. Муниса Ризаева ҳар бир яратган клипларида мухлисларини ҳайратлантириб келган, шунингдек “Ёнар” клипида ҳам хонанда кутилмаган кўринишда намоён бўлади. Ҳам кир ювиб, тандирда нон ёпиб келинчак образини қойилмақом равишда ижро этган ижодкор актрисалик истеъдодини ҳам намоён этади.

Марҳамат севимли хонандангиздан янги видеоклипни қарши олинг.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol