Ёдгор Мирзажонов “Азобида қолдим” дея хониш қилмоқда...Клип премьераси

Сана: 21.05.2015 2890 қайноқ

Кўп сонли мухлислари қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган хонанда Ёдгор Мирзажонов бир муддат ҳам тўхтамай ижод билан банд. Романтик муносабатлар, изтиробли хижрон ва бахтли онларни тараннум этувчи тароналари билан барчага ширин хотиралар улашувчи хонандадан навбатдаги туҳфани қарши олинг. Хонанда бугун сайтимиз орқали “Азобида қолдим” номли композицияси учун ишланган видеоклипни тақдим этмоқда. Мазкур таронанинг сўзи Дониёр Мирзо қаламига мансуб, мусиқа ва аранжировкаси Илҳом Маматовга тегишли.

Янги видеоклип сюжет йўналишида тасвирга олинган бўлиб, унда дебютант актёрлар иштирок этишган. Айтганча, бу видеоклип режиссёри Қилич Жумабоевнинг ҳам дебют иши ҳисобланади. Марҳамат янги видеони томоша қилиб, ўзгача таассуротларга эга бўлинг.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol