2015 МАРТ- АПРЕЛЬ ОЙЛАРИНИНГ ЭНГ ЯХШИ КЛИПЛАРИ ТОП-5 ТАЛИГИ

Сана: 21.05.2015 1924 қайноқ

Бугунги кунда томошабинлар эътиборига ҳавола этилаётган клиплар орасида энг севимлилари қайси эканлигини билишни истайсизми? Мазкур рейтингимиз энг кўп томошабин жалб қилган клиплардан ташкилтопган.

Топ-5 талик рейтингимиздан март, апрель ва майойларидаYouTube интернет видеохостинг хизматига жойлаштирилган видеоклиплар жой олган. 5-поғона 16-март куни мухлислар эътиборига ҳавола этилган клипга насиб этди. Латофатли Лоланинг  "Ҳайр" номли қўшиғига ишланган клип 131 минг дан зиёд томошабин эътиборини тортган. Ноанъанавий услубдаги трек йўналишида тасвирга олинган видеоклипда Лола умуман бошқача қўринишда, кутилмаган қиёфада намоён бўлади. Мазкур клипни томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз, сайтимиз орқали баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Ўзига хос комедик жанрда тайёрланган  Улуғбек Раҳматуллаевнинг  "Хай ёрей" номли видеоклипи  31-март куни мухлислар эътиборига ҳавола этилган. 173 мингдан ортиқ томошабин диққатини тортган видеоклипда севимли хонанданингиз Улуғбек Раҳматуллаевни актёрлик маҳоратига тан беришингиз мумкин. Рашк, муҳаббат, севгининг ширин азоблари намоён этилган клипни томоша қилиб беиҳтиёр томошабиннинг кўнгли завққа тўлади. 

Рейтингимизнинг марказий поғонасини Севинч Мўминованинг мухлисларини қувонтирган “Кўйлагим” видеоклипи эгаллади. 14-апрель куни премьера қилинган видеомаҳсулот шу вақтга қадар 224 мингдан зиёд маротаба томоша қилинган. Бу клип хонанданинг узоқ вақт танаффусидан сўнг мухлисларига тақдим этган совғаси саналади. Клипмейкер Жасур Шаметов томонидан тасвирга олинган мазкур видемахсулотда Севинчни янги образда кўришингиз мумкин бўлади.

Ҳар бир яратган қўшиқлари ёшларнинг қалбидан жой эгаллайдиган ва хит даражасига кўтариладиган “Уммон” гуруҳи бу сафар 2-ўринни банд этди. Мухлислар эътиборига тақдим этилган  "Тола" таронасига ишланган видеоклип 1-аперель куни премьера қилинган. Жуда қисқа фурсат ичида бу клипни 367 мингдан зиёд мухлис томоша қилган. Дарвоқе, мазкур клипни томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз ундан ҳозироқ сайтимиз орқали баҳраманд бўлинг.

Ниҳоят олий поғона! Ёш-у кекса мухлислар орасида машҳур ва хитга айланган “Чикко” таронасининг давоми сифатида яратилган “Чиккита” қўшиғига ишланган видеоклип энг оммабоп дея топилди. Шаҳзоданинг беғубор туйғулар ва ёқимли ҳислар билан яратилган “Чиккита”  клипи айнан 1-ўринни эгаллади.  8-март куни мухлислари учун тақдим этилган видеодан 625 мингдан зиёд томошабин баҳраманд бўлган! Чикко ҳамда Чиккитанинг қизиқарли саргузаштлари тасвирланган клипни яна бир бор сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 19:10 да "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали "Энг яхши клиплар 5 лиги" радиодастурини тинглашингиз мумкин. 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol