“Маликам энди қара”... энди ремикс варианти

Сана: 20.05.2015 3158

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонинг ҳар бир ижод маҳсули мухлислари қалбини забт этиб, севимли тароналар қаторидан жой олади. Унинг “Маликам энди қара” номли таронаси хит даражасига кўтарилиб, ҳатто қардош миллат хонандаси ҳам уни ижро этганидан хабарингиз бор. Бундан кўриниб турибдики, Сардор Раҳимхоннинг мухлислари нафақат мамлакатимизда, балки қўшни давлатларда ҳам талайгина.

“Маликам энди қара”... энди ремикс варианти

Дарвоқе, “Маликам энди қара” таронаси яратилишида Сардор Раҳимхон шоир Бобур Бобомурод шеъридан фойдаланган. Мусиқа ва аранжировка масаласида эса Аҳмад Ҳожиматовга мурожаат этган. Мазкур таронани севиб тинловчилар томонидан билдирилган таклифларни инобатга олган хонанда уни ремикс вариантини ҳам яратди. Бугун сайтимиз орқали мазкур таронани тинглаш имконига эгасиз. Марҳамат, тинглаб баҳра олинг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol