“Одамларнинг орасида”... умидли хонанда Шерзод Эргашевдан тарона премьераси

Сана: 19.05.2015 3245

Яқиндагина ўзининг илк таронасини “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали халқимизга тақдим этган ёш умидли хонанда Шерзод Эргашев янги қўшиқлар яратиш билан банд. Ижодини бошлаганидан буён ҳам созанда, ҳам хонандаликда ўзини намоён этаётган ижодкор ҳар бир қўшиғи учун ўзи мусиқа басталайди. Бастакорликда ҳам самарали ижод қилаётган бу истеъдод вакили бугун ўзининг навбатдаги иккинчи таронасини сайтимиз орқали эътиборингизга тақдим этмоқда.

“Одамларнинг орасида”... умидли хонанда Шерзод Эргашевдан тарона премьераси

Биринчилардан бўлиб тинглаб, баҳо беришингиз мумкин бўлган тарона “Одамларнинг орасида” деб номланиб, матни Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб. Мусиқа ва аранжировкаси айтиб ўтганимиздек хонанданинг ўзига тегишли.

“Одамларнинг орасида”... умидли хонанда Шерзод Эргашевдан тарона премьераси

Мазкур тарона учун яқин кунларда видеоклип суратга олиниши режилаштирилган, аммо айнан қайси клипмейкерга мурожаат этилиши борасида ҳали бир тўхтамга келингани йўқ. Бу ҳақда кейинроқ батафсил маълумот берамиз, бугун эса “Одамлар орасида” таронасини тинглаб, ўз мулоҳазаларингизни билдиринг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol