Мубина Шаманадзе “Гоҳ-гоҳида” тарона премьераси

Сана: 15.05.2015 3107

Санъат оламига кириб келганига кўп вақт бўлмаган бўлса-да, жуда қисқа фурсат ичида самарали ижод қилаётган Мубина Шаманадзе бугун яна бир ижод маҳсулини тингловчилар ҳукмига ҳавола этди. FM 101.0 тўлқинида илк бора жаранг сочган тарона “Гоҳ-гоҳида” деб номланган бўлиб, радиотингловчилар уни илиқ қарши олишди. Қўшиқ ҳақида маълумот берадиган бўлсак, сўзи Нодир Ҳусановга, мусиқаси Гавҳар Матчанова тегишли. Аранжирокани эса Абзал Ҳусанов амалга оширган.

Хонанда ўз ижодида ранг-барангликка алоҳида эътибор қаратилиб, келгусида яна бир нечта шўх, рақсбоп қўшиқлар билан бирга сокин ва маҳзун оҳангдаги тароналарни ҳозирлаётган экан. Шунингдек, яқиндагина мухлисларга тақдим этилган “Чақирма” таронаси учун ҳам видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу ҳақда эса кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз. Бугун эса Мубинанинг “Гоҳ-гоҳида” композициясини тинглаб, баҳо беринг.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol