Эркатой қизларга аталган қўшиқ ва клип премьераси Али Искандарий ижросида

Сана: 15.05.2015 3060 қайноқ

Актёр ва режиссёр сифатида мухлисларга яхши таниш бўлган Муҳаммадали Искандаров, хонандаликда ҳам иқтидорини намоён қилиб, Али Искандарий тахаллуси билан ижод қилаётганидан хабардорсиз. Унинг шўх оҳангдаги хазиломуз тарзда эркатой қизларга аталган қўшиғи премьера этилгач, тингловчиларга ҳам манзур келганди. Хонанда бу қўшиқни ёзишда бир қатор маҳоратли ижодкорлар билан ҳамкорлик қилган, яъни шеъри Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб, мусиқасини Жасур Жавҳаназаров басталаган бўлса, аранжировкаси Жасур Абдураҳмоновга тегишли.

Эркатой қизларга аталган қўшиқ ва клип премьераси Али Искандарий ижросида

Кайфият кўтарувчи қўшиқ сифатида эътироф этилган тарона учун видеоклип ҳам суратга олинганаётгани ҳақида маълумотлар бериб, тез кунда уни премьераси бўлиб ўтади, дея хабар бергандик. Мана бугун мазкур клипни сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.

Эркатой қизларга аталган қўшиқ ва клип премьераси Али Искандарий ижросида

Дилмурод Турдибоев режиссёрлигида яратилган видеоклипда Халимахоним, Шаҳзода Муҳаммедова, Али Ниёзимбетов, Асал Шодиева сингари кўзга кўринган ижодкорлар ҳам иштирок этишган. Таронага мос хазиломуз тарзда яратилган клип учун махсус декорация қурилиб, иштирокчилар учун ҳам махсус костюмлар яратилди. Али Искандарий ижросидаги "Эркатой" таронасига ишланган видеомаҳсулотнитомоша қилиб, баҳраманд бўлинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol