“Эъзоз” гуруҳининг илк ижод маҳсули “Ёмғир” клип премьераси

Сана: 14.05.2015 2954 қайноқ

Ижодини бошлаганига беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлишига қарамай, катта саҳнага чиқишга шошмаган, ўз устида ишлаб, қачонки кенг оммага ижодини намойиш этишга тайёр бўлгандагина қадам ташлашни ният қилган “Эъзоз” гуруҳи бугун илк бора  қўшиғини ва унга ишланган видеоклипни сайтимиз орқали ҳавола этмоқда. Ака-ука Сардор ва Султон Караходжаевларнинг илк ижод маҳсули “Ёмғир” деб номланиб, сўзини Султон, мусиқаси ва аранжировкасини эса Сардорнинг ўзи яратишган экан. Ҳам шеър, ҳам мусиқа борасида ўзлари ижод қилиб, куйлашлари гуруҳнинг муваффақиятли келажагига катта таъсир этади.

“Эъзоз” гуруҳининг илк ижод маҳсули “Ёмғир” клип премьераси

 “Эъзоз” гуруҳининг илк ижод маҳсули “Ёмғир” клип премьераси

 “Эъзоз” гуруҳининг илк ижод маҳсули “Ёмғир” клип премьераси

Албатта бунда савияли ва замон билан ҳамнафас тароналар яратиш, шунингдек халқнинг меҳрини қозиниш йўлида тинмай меҳнат қилиш керак бўлади.

Сайтимизда “Эъзоз” гуруҳи томонидан тақдим этилаётган видеоклип Сардор Ҳасанов режиссёрлигида тасвирга олинган. Марҳамат янги гуруҳнинг ижодига баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol