Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов репертуаридаги “Дилбар” номли тарона энди Умид Шаҳобов ижросида

Сана: 13.05.2015 3010

“Ўзбегим таронаси” радиосида ҳар куни янги қўшиқлар премьераси бўлиб ўтишидан хабардорсиз. Бугун ҳам радиотингловчилар иккита янги таронанинг илк мухлисига айланиш имконига эга бўлдилар. Улардан бири хонанда Умид Шаҳобов ижросидаги “Дилбар” номли тарона бўлиб, мазкур композиция асли Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов репертуаридан жой олган қўшиқдир.

Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов репертуаридаги “Дилбар” номли тарона энди Умид Шаҳобов ижросида

Премьера этилган қўшиқнинг мусиқасини Абдуҳошим Исмоилов басталаган, янгича услубда эса Илҳом Маматов мусиқий сайқал берган. Устоз санъаткорнинг нега айнан бу қўшиғига мурожаат этгансиз, деган саволга хонанда Умид Шаҳобов, Ғуломжон Ёқубовнинг ўз таклифи билан уни ижро этганини маълум қилди. Бугунги кунда аксарият хонандалар, бир неча йиллар аввал куйланган, барчага таниш ва севимли композицяиларни қайта ижро этиши бугунги кун ёшларига ҳам маъқул келмоқда. Марҳамат, тинглаб сиз ҳам баҳо беринг. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol