Рашид Ҳолиқов “Шаҳзод” гуруҳи ижросида “Voyage” тарона ва клип премьераси

Сана: 12.05.2015 2787 қайноқ

Ўзбек санъатининг ретро гуруҳлари сафига кирган, ҳар бир ижод намунаси хит даражасига кўтарилиб, элимиз қалбидан чуқур жой олган “Шаҳзод” гуруҳи бугун сиз азиз мухлислари учун ажойиб туҳфа тақдим этиш ниятида. Бир неча кун аввал гуруҳ ижодкорлари томонидан яратилаётган янги видеомаҳсулот суратга олиш жараёнларидан фоторепортаж ҳавола этгандик. Мана бугун видеоклип тайёр ҳолда диққатингизга тақдим этилмоқда.

Рашид Ҳолиқов “Шаҳзод” гуруҳи ижросида “Voyage” тарона ва клип премьераси

Француз тилидаги барчага таниш “Voyage” номли қўшиқни Рашид Ҳолиқов ижросида тинглар экансиз, беиҳтиёр ҳаёллар уммонига ғарқ бўласиз. Бу композицияни композитор Шуҳрат Зокиров қайта сайқаллаб, ўзгача руҳда тайёрлаган. Сокин йўналишда тараннум этилган мазкур тарона учун романтик кайфият бағш этувчи, ноанъанавий усулда видеомаҳсулот суратга олинган. Клипмейкер Ёдгор Носиров режиссёрлигида яратилган видеоклип учун катта павильонда махсус декорация қурилиб, бошқа видеоларга ўхшамаган йўналишда тасвирга олинган. Марҳамат, видеоклипни томоша қилиб, севимли хонандангиз ижодидан баҳраманд бўлинг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol