Ягона “Ман ўша Ягона” деб нима демоқчи... Клип премьераси

Сана: 12.05.2015 1310 қайноқ

“Юрак” номли таронаси ва унга ишланган видеоклип мухлислар қалбидан жой олган хонанда Ягона тиним билмай ижод қилмоқда. Бугун хонанда яна бир янги ижодий ишини эътиборингизга ҳавола этишга тайёр. “Ман ўша Ягона” деб номланган тарона орқали ижодкор нима демоқчи эканини унга яратилган видеоклип орқали билиб олишингиз мумкин бўлади. Мазкур қўшиқнинг мусиқасини Убайдулла Каримов басталаган, сўзи эса Бобур Умаров қаламига мансуб. Аранжирокани эса Темур Раҳмонов амалга оширган. 

Ягона “Ман ўша Ягона” деб нима демоқчи... Клип премьераси

Айтиб ўтишимиз жоиз, видеоклип яратилишида клипмейкер Дилмурод Турдибоев режиссёрлик вазифасини бажарган. Трек йўналишида суратга олинган видеомаҳсулот тайёр ҳолга келтирилиб, бугун сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. Марҳамат бириничилардан бўлиб, Ягона ижросидаги “Ман ўша Ягона” номли видеоклипни томоша қилинг ва баҳо беринг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol