"Drop the Beat" Жасур Ғоиповдан кутилган тарона премьераси

Сана: 11.05.2015 728

Шоу бизнес оламига кириб келганига унча кўп вақт бўлмаса-да, бугунга қадар анчагина ютуқларга эришиб улгурган Жасур Ғоипов, нафақат ўзбекистонлик, балки чет эллик мухлислари учун ҳам ижод қилиб, барчани бирдек кўнглини олишга ҳаракат қилмоқда. Хонанда ҳар бир яратган композициясини ўзига хос равишда замонавий руҳда тайёрлаб, дунё стандартларига мос ҳолда ижро этмоқда.

Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали Жасур Ғоиповнинг навбатдаги янги ижод намунаси илк бора янгради. Феруз Абдуллаев сўзи ва мусиқаси билан яратилган "Drop the Beat" номли таронага Фазлиддин Хожиниёзов мусиқий сайқал берган. 

"Drop the Beat" Жасур Ғоиповдан кутилган тарона премьераси

"Drop the Beat" яъни "Ритмга хос ҳаракат қил", дея ёшларни рақсга чорловчи янги тарона тингловчиларга маъқул келганини улардан бўлган кетма-кет телефон қўнғироқларидан билишимиз мумкин. 

"Drop the Beat" Жасур Ғоиповдан кутилган тарона премьераси

Мазкур композиция учун видеоклип суратга олиниши ҳали режада йўқ, аммо ўйлаймизки, хонанда мухлисларини ҳушнуд этиб, доимгидек ноанъавий кўринишда клип суратга олдиради. Марҳамат сайтимиз орқали янги қўшиқни тинглаб баҳо беринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol