Ёш умидли хонанда Шерзод Эргашевдан "Майда майда" тарона ва клип премьераси

Сана: 07.05.2015 2649 қайноқ

Эстрада оламига илк қадамларини қўяётган умидли хонанда Шерзод Эргашевнинг санъатга бўлган қизиқиши, иҳлоси асли оиладан бошланган. Устазода созандалардан бўлган Баҳром Эргашевнинг фарзанди болалигиданоқ қўшиқ куйлашга интилган экан.Бугун “Ўзбегим таронаси” радиосида ижодкорнинг илк ижоди “Майда-майда” номли қўшиқ премьераси бўлиб ўтди. Мазкур тарона яратилишида шоир Тоҳир Муҳаммад шеъридан фойдаланган хонанда мусиқани ўзи басталаган, аранжировка ишларини эса Илҳом Маматов амалга оширган.

Ёш умидли хонанда Шерзод Эргашевдан "Майда майда" тарона ва клип премьераси

“Майда-майда” номли илк бора жаранг сочган ва тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган тарона учун ҲабибуллоНабиев режиссёрлигида видеоклип суратга олинди. Ажойиб сюжетни ўз ичига олган клип жараёнларида Comedy.uz резидентлари Ҳасан ва Ҳусан иштирок этишган.

Ёш умидли хонанда Шерзод Эргашевдан "Майда майда" тарона ва клип премьераси

 Сайтимиз орқали мазкур видеомаҳсулотни томоша қилинг ва янги овоз, янги хонанданинг ижодига баҳо беринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol