Жаҳонгир ижросидаги "Тилим қурсин 2" фильми учун ишланган саундтрек премьераси

Сана: 06.05.2015 1391 қайноқ

Хонандаликдан ташқари бир қанча кинофильмларда ҳам ўз маҳоратини синаб бораётган истеъдодли ижодкор Жаҳонгир Фм 101.0 "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали  "Тилим қурсин 2" фильми учун ишланган саундтрекини тақдим этди. Таронанинг сўзи ва мусиқаси Элдор Қаюмов, аранжировка Ботир Алиевга тегишли. Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида комедия жанрида суратга олинган картинада хонанда нафақат қўшиқ куйлаган балки бош роллардан бирини ҳам ижро этган.

Жаҳонгир ижросидаги "Тилим қурсин 2" фильми учун ишланган саундтрек премьераси

Сайтимиздан ўрин олган Жаҳонгир ижросидаги саундтрекни ва унга ишланган видеомаҳсулотни томоша қилинг ва фикрларингизни билдиринг. Эслатиб ўтамиз "Тилим қурсин 2" комедия фильми 8 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида премьераси бўлиб ўтади.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol