Шоҳзамон “Чимилдиқда алданма дўстим” тарона премьераси

Сана: 06.05.2015 2998

Ёш бўлишига қарамай самарали ижод қилаётган Шоҳзамон яратган куй-қўшиқлари кўпчиликка маъқул келаётганидан илҳомланиб, янада ижод қилишга бел боғлаган. Деярли барча тароналарининг мусиқаси ва матни устида хонанданинг ўзи ишлашини ҳисобга олсак, уни серқирра ижодкор, дейишимиз мумкин. Бугун сайтимиз орқали диққатингизга ҳавола этилаётган янги “Чимилдиқда алданма дўстим” номли композициянинг қисқача яратилиш тарихи бўлиб, Шоҳзамон мазкур таронанинг сўзларини Ренис Мишаян исмли шоирнинг шеъридан илҳомланиб ёзган экан.

Шоҳзамон  “Чимилдиқда алданма дўстим” тарона премьераси

Ренис Мишаяннинг шеърини эса газетада ўқиб қолиб, юрагига яқин олгани сабаб, унга қўшимчалар киритиб куйга солган. Мусиқасини доимгидек Шоҳзамоннинг ўз басталаган, аранжировкаси эса Шоҳрузга тегишли.  

Шоҳзамон  “Чимилдиқда алданма дўстим” тарона премьераси

Яқин кунларда мазкур тарона учун видеоклип суратга олиш ишлари бошлаб юборилади. Бу ҳақда кейинроқ хабар берамиз, айни дамда эса янги таронани тинглаб, баҳо беринг. 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol