Дилдора Олимжоновадан "Кўрдим" тарона ва клип премьера

Сана: 05.05.2015 3581 қайноқ

Ижодини бошлаганига бир неча йиллар бўлган бўлса-да, маълум бир сабабларга кўра бироз муддат танаффус қилган хонанда Дилдора Олимжонова яна санъат оламига қайтди. Аслида, оила ва фарзандлар тарбияси билан машғул бўлган Дилдора бир зум ҳам санъатдан йироқлашмаган, шунчаки яратган ижод намуналарини халқга тақдим этишга улгурмаганди. Вақти соати келиб, янги тароналар учун видеоклиплар яратиб, мухлисларига туҳфа этишни ният қилган ижодкор, мана бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали ана шу мақсадини амалга ошириб, “Кўрдим” номли қўшиғини пемьера этди.

Дилдора Олимжоновадан "Кўрдим" тарона ва клип премьера

Мазкур композиция яратилишида Жуманазар Алиёр қаламига мансуб шеър учун Наргисхон мусиқа басталаган ва Аҳлиёр Азимов мусиқий сайқал берган. Сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлган видеоклип эса Сардор Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинган.

Дилдора Олимжоновадан "Кўрдим" тарона ва клип премьера

Дилдора Олимжонова ижодини кузатиб боринг ва тез кунларда яна бир янги тарона эътиборингизга ҳавола этилади. Дилдора ўз онасига бағишлаб ижро этган дардли нолалар билан куйланган қўшиқ албатта қалбингиздан ўрин эгаллашига шубҳа йўқ.

Дилдора Олимжоновадан "Кўрдим" тарона ва клип премьера

Айни вақтда эса “Кўрдим” номли қўшиқга ишланган, таъсирли сюжетни ўз ичига олган клипни томоша қилиб, унга ўз фикр ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol