«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

Сана: 05.05.2015 3366

Жорий йилнинг 25 апрель куни Тошкент шаҳрида жойлашган Ёшлар ижод саройида “Куйла, ёшлигим!” эстрада вокал танловининг республика босқичи бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.Маълум қилганимиздек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган саралаш босқичларида 1500 нафардан ортиқ ёшлар ўзларини синовдан ўтказган эдилар. Ижодий гуруҳ назарига тушган 94 нафар ёш истеъдод эгалари, республика босқичида яна бир бор ўз санъатларини намоён этиш ва “энг зўр ўнбешталик”га кириш  мақсадида, пойтахтга ташриф буюрдилар.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан саралаб олинган ёшлар 25 апрель куни  нафақат томошабинларни балки ҳакамлар ҳайъатини ҳам лол қолдирдилар. Таниқли бастакор Шуҳрат Зокиров, эл севган санъаткор Шуҳрат Вохидов, “Куйла, ёшлигим!” лойиҳасининг бадиий раҳбари Наталья Захальская ва лойиҳанинг мусиқий раҳбари Малик Қодировлар иштирокчиларнинг бадиий ижрочилик ва артистлик маҳоратини ҳамда ўз дастурларидан ташқари турли йўналишларда куйлай олиш имкониятларини синовдан ўтказдилар.

 

 

Айрим иштирокчилар жаҳон эстрадаси дурдоналаридан куйлаган бўлса, айримлари ўзларининг муаллифлик қўшиқлари билан санъатларини намоён қилдилар. Иштирокчиларнинг яқинлари, дўстлари ва оила аъзолари, ёш ижрочиларнинг чиқишларини кўтаринки кайфиятда кузатиб, уларни руҳан қўллаб-қувватлаб турдилар. Барчанинг қалбидан жой олган дилтортар тароналарни янгича услубда ширин овоз соҳибларининг ижросида тинглаш, лойиҳа ташкилотчиларига ҳам, томошабинларга ҳам манзур бўлди.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

 «Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

Ёшларнинг санъатини кузатиб турган томошабинлардан бири: “Биз ҳам куйлашни истаймиз! Биз учун ҳам мана шундай лойиҳалар ташкил этинглар! Ҳозирги ёшлар учун имкониятлар кўлами кенг. Биз катталар учун ҳам танловлар уюштиринглар! Бундай иқтидорли ёшларни кўриб, бизнинг ҳам куйлагимиз келаяпти!” – деб ташкилотчиларга таклиф киритди. Бу аёлнинг кўзларидаги қувончни ва шижоатни кўриб Ёшлар маданият ва санъат маркази ходимлари беҳад мамнун бўлдилар. Ёшлар маданият ва санъат маркази ходимлари иқтидорли юртдошларимиз учун меҳнат қилиб келмоқдалар.

Финал босқичига чиққан 15 нафар кучли овоз соҳиблари 6 ҳафта давомида малакали мутаҳассислардан вокал, хореография, актёрлик маҳорати ва психологиядан сабоқлар олиб, ушбу билимларни қанчалик пухта эгаллаганликларини ҳар ҳафта бўлиб ўтадиган ҳисобот концертларида намойиш қиладилар.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

Ҳисобот концертининг натижаларига кўра, ҳайъат аъзолари уч нафар нисбатан муваффақиятсиз иштирокчини танлайди ва улардан икки нафари лойиҳани тарк этади. Самарали ижод қилишлари учун Ёшлар маданият ва санъат маркази томонидан лойиҳа иштирокчиларига замонавий овоз ёзиш студиясида ўз қўшиқларини ёзиш имконияти тақдим этилади.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

Ҳозирги кунда танловнинг финал босқичига тайёргарлик авжида. Тез кунларда  лойиҳанинг энг қизиқарли ва ҳаяжонли онлари бошланади. 

10 май куни Ёшлар ижод саройида лойиҳанинг финал босқичи тўғрисида катта матбуот анжумани ўтказилиши режалаштирилган.

Финал босқичида иштирок этиш имкониятини қўлга киритган ўн беш нафар иштирокчи билан танишинг:

Баратов Дилшод

Хожиев Жамшид

Убайдуллаева Зарина

Убайдуллаева Фотима

Дашкинова Ирода

Зохидова Дилсўз

Аъзамов Қобил

Усеинова Линара

Ғофурова Ханифабону

Оразимбетов Султон

Умаров Ёрқинхўжа

Астанова Рушона

Худойбердиев Бегзод

Газиянц Карина

Мирзаев Равшан.

              “Юқорида келтирилган 15 нафар иқтидор эгалари “Куйла, ёшлигим!” эстрада вокал танлови орқали келажакда машҳур санъаткор бўлиб етишишса ажаб эмас!” – дейди лойиҳанинг бадиий раҳбари Наталья Захальская.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

 

      Танлов тугагач “Истиқлол” санъат саройида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида гала-концерт бўлиб ўтади. Ушбу гала-концертда лойиҳанинг финал босқичи иштирокчилари ҳам ўзларининг санъатларини катта саҳнада намоён қилиш имконига эга бўладилар ва концертда “Куйла, ёшлигим” эстрада вокал танловининг ғолиби эълон қилинади.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

 

Сўнгра ёш ижрочилар ўзбек эстрадаси юлдузлари билан биргаликда мамлакатимиз бўйлаб гастрол сафарига йўл олишади, дея хабар берди Ёшлар маданият ва санъат маркази матбуот хизмати.

«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!
«Куйла, ёшлигим!» - энг қизиғи олдинда!Финал иштирокчилари аниқланди!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol