Фурқат Мариповдан “Айт нечун” тарона премьераси

Сана: 29.04.2015 933

Ёш бўлишига қарамай истеъдодини намоён этиб, яхши ниятлар билан санъат оламида ўз ўрнига эга бўлиш учун ҳаракат қилаётган ва бу борада яхши натижаларга эришаётган хонанда Фурқат Мариповнинг янги ижод маҳсули бугун премьера этилди.“Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк бора тингловчиларга ҳавола этилган янги тарона “Айт нечун” деб номланган. Мазкур композиция радиомухлислар томонидан илиқ кутиб олинди ва яхши фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Илк тингловчиларнинг фикрлари албатта қўшиқнинг тақдирига таъсир этмай қолмайди. Шунингдек, бу муносабатлар хонанданинг ижодига ҳам яхши таъсир кўрсатиши табиий.

Фурқат Мариповдан “Айт нечун” тарона премьераси

Айтиб ўтишимиз лозим, таронанинг шеъри устида Сухроб Раҳимов қалам тебратган бўлиб, аранжировка ишларини Азиз Авезов амалга оширган. “Айт нечун” дея куйлаган Фурқат Марипов яна бир янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда, аммо бу ҳақда кейинроқ тўлиқ маълумот берамиз. Унга қадар премьера этилган таронани тинглаб, ўз муносабатингизни ёзиб қолдиришни унутманг.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol