Сардор Раҳимхоннинг “Дўст” композициясини энди Дилсўз ижро этди

Сана: 29.04.2015 3126

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхонинг бир неча йил аввал яратилган “Дўст” композицияси деярли барча мухлисларига манзур келган. Қолаверса, хонанданинг ўзи ҳам бу таронани ўзгача меҳр билан ижро этади. Сардор ижро этган қўшиқлар нафақат унинг мухлислари, балки ҳамкасблари, дўстлари ва шогирдларининг ҳам севимли таронасига айланган.

Бунинг мисолида хонанданинг шогирди ҳисобланган Дилсўзни айтишимиз мумкин. Ижодига ранг-баранглик киритиш ва устозига бўлган ҳурмат юзасидан Сардорнинг “Дўст” композициясини ижро этган Дилсўз, бу унинг юрагидан жой олган қўшиқ экани ва у учун ҳам бу мавзуда куйлаш ёқимлилигини, бунга жавобан  устози Сардор Раҳимхон ҳам мамнун эканини билдирди. Хонандага ижодий парвозлар тилаб, эътиборингизга таронани тақдим этамиз.  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol