Гули Асалхўжаевадан кутилган клип премьераси "Атиргулим"

Сана: 27.04.2015 550 қайноқ

Ёқимли овоз соҳибаси Гули Асалхўжаева яқиндагина ўзининг янги видеоклипини бизнинг сайтимиз орқали премьера тарзида мухлисларига тақдим этганди. Ёш ижодкор Мурод Манзур билан ҳамкорликда яратилган дуэт “Севги фариштаси” дея номланган бўлиб, унга ишланган клип кўпчиликнинг илиқ муносабатларига сабаб бўлди. Аммо, хонанда бу билан чекланиб қолаётгани йўқ, тиним билмай ижод қилмоқда.

Бунинг натижаси сифатида бугун Гули Асалхўжаевадан яна бир янги видеомаҳсулотни қарши олинг.

Гули Асалхўжаевадан кутилган клип премьераси "Атиргулим"

Бир неча ой аввал премьера этилган ва айни кунда радиотўлқинлар орқали жаранг сочиб, тингловчиларнинг севимли тароналари қаторидан жой олган “Атиргулим” номли композиция истеъдодли ижодкор Нодир Азимов сўзи ва мусиқаси билан яратилган, тарона  учун Жасур Бадалбоев мусиқий сайқал берган.

Гули Асалхўжаевадан кутилган клип премьераси "Атиргулим"

Мазкур қўшиқ учун клипмейкерлар Ҳасан ва Ҳусан Отабоевлар томонидан видеоклип суратга олинган. Бугун айнан шу клипни биринчилардан бўлиб бизнинг сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.   

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol