Лола ва Райҳоннинг клипи шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ

Сана: 27.04.2015 10277 қайноқ

Эстрадамизнинг икки нафар профессионал ва латофатли, гўзал вакилалари Лола ва Райҳон февраль ойида биргаликда куйланган "Кўникмадим" номли дуэт таронани мухлисларга тақдим этишганди. 

Бу дуэт ноанъанавий йўналишда тайёрланганлиги билан турли шов-шувларга сабаб бўлиб, бугунги кунда оммалашишга ҳам улгурган. Яқинда дуэт учун видеоклип суратга олиш ишлари олиб борилиб, бугун тайёр ҳолатда премьера сифатида тақдим этилмоқда. 

Муҳаббатнинг оташин ҳислари, бу туйғунинг қалбга яқинлиги акс этган дуэт учун клип унга мос тарзда кутилмаган ва шов-шувли кадрларга бойлиги билан ажралиб туради. 

Лола ва Райҳоннинг клипи шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ 

Лола ва Райҳоннинг клипи шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ 

Мазкур видеода ҳар иккала ижодкор томонидан яратилган образ мавҳум маънода бўлса-да, ўзига яраша мазмунга эга. Лола ва Райҳон нигоҳлари орқали қўшиқ хулосасини томошабинга етказиб бера олишган. 

Жасур Шаметов томонидан суратга олинган клипда компьютер графикасига ҳам алоҳида урғу берилган бўлиб, бу эса клипнинг таъсирчанлигини янада оширишга ҳизмат қилган, десак муболаға бўлмайди. 

 

Лола ва Райҳоннинг клипи шов-шувларга сабаб бўлиши аниқ 

Видеони томоша қила туриб, турли ҳис-туйғулар уммонига шўнғиб кетсангиз ажаб эмас. Бу клип мухлислар томонидан интиқиб кутилганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Омадли дуэтга ишланган видеоклипни эксклюзив равишда сайтимиз орқали томоша қилинг ва Лола Райҳоннинг ўзига хос кутилмаган жиҳатларини кашф этинг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol