Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновдан дуэт тарона премьераси

Сана: 24.04.2015 829

“Ҳиндистондан хат олдим” дея куйлаб, кўпчиликни эътиборига тушган, кейинроқ Муниса Ризаевага атаб ҳам қўшиқ яратиб катта қизиқишларга сабаб бўлган хонанда Шоҳзамон “Ниҳол” мукофоти совриндорларидан бири билан дуэт тарона ижро этгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ана шу тарона “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали илк бора жаранг сочди. Дуэт яратишда Шоҳзамоннинг ижодидан бўлган “Йўлларимиз айро” номли тарона Ёдгор Мирзажоновга манзур келгани сабаб дарҳол розилик билдирганидан ёш хонанда жуда мамнун эканини яширмади.

Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновдан дуэт тарона премьераси

Дуэт таронанинг мусиқа ва аранжировкаси Жамшид Гаффаровга, сўзлари эса Шоҳзамоннинг ўзига тегишли. Яқин кунларда эса мазкур дуэт учун Козим Хотамқулов режиссёрлигида видеомаҳсулот суратга олиниши режалаштирилган.  

Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновдан дуэт тарона премьераси

Шоҳзамон ижодида яна бир янгилик, тез кунда хонанда Адҳам Солиевга атаб “Адҳам ака” номли янги қўшиқ яратаётгани ҳақида хабар топдик. Нима учун бу хонанда айнан бошқа санъаткорларга атаб қўшиқ яратмоқда, деган саволга оддийгина қилиб айтишимиз мумкинки, бугунги кунда шиддат билан ривожланиб бораётган шоу-бизнес оламида, кўзга ташланиш стратегияларидан фойдаланиш усули ёки ноанъанавий ижод йўналишларидан бири албатта қизиқишлар ортишига сабаб бўлади.

Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновдан дуэт тарона премьераси

“Адҳам ака”дан кейин эса яна бир машҳур санъаткорга аталган тарона ҳам ҳозирланмоқда экан. Буниси биз учун ҳам хозирча сир.

Шоҳзамон ва Ёдгор Мирзажоновдан дуэт тарона премьераси

Яна бир янгилик хонанданинг "Мунисахон Ризаева" деб куйлаган таронаси учун шу кунларда видеоклип тасвирга олиниши режалаштирилган. Бош ролда эса шоу бизнеснинг энг ёрқин юлдузи Муниса Ризаева иштирок этиб уни умуман бошқа образда кўришингиз мумкин бўлади. Кузатиб борамиз ва хонандадан кетма-кет янги премьераларни кутиб қоламиз.    

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol