Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишдаги видеклип премьераси "Мозалим"

Сана: 23.04.2015 3489 қайноқ

Эстрадамизда жуда қисқа вақт ичида танилиб, кетма-кет янги қўшиқлар ва видеоклипларини тақдим этаётган, ҳатто яккахон концерт дастурларини намойиш этишга ҳам улгурган хонанда Бунёдбек Саидов айни вақтда қизғин ижод билан банд. Мухлисларини  кўп куттирмаган ҳолда янгиликлар яратишда давом этаётган хонандадан  яна бир янги видеомаҳсулот премьерасини қарши олинг.

Ижодкор бундан олти йил аввал яралган “Мозалим” номли таронасини янгича кўринишда қайта ижро этди ва унга видеоклип суратга олинди.

Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишдаги видеклип премьераси "Мозалим"

 Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишдаги видеклип премьераси "Мозалим"

“Мозалим” хоразмча асалим, деган маънони билдириб, қўшиқнинг сўзлари Мақсуд Қўчқоров қаламига мансуб. Қўшиққа мусиқий сайқал бериш ишларини эса Аъзамжон Эралиев амалга оширган.

Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишдаги видеклип премьераси "Мозалим"

Видеоклип тасвирга олинишида истеъдодли режиссёр Дилмурод Агзамов ҳамда профессионал оперетор Рустам Муродовнинг хиссаси катта. Графика ишларини эса Баҳтиёр Латифхўжаев бажарган.

Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишдаги видеклип премьераси "Мозалим"

 Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишдаги видеклип премьераси "Мозалим"

Клип трек йўналишида суратга олинган бўлиб, Бунёдбек Саидов ижодида ўзгача ва кутилмаган кўринишда эканига уни томоша қилиб, амин бўласиз. Марҳамат сайтимиздан ўрин олган видеомахсулотни томоша қилинг ва ўз фикрларингизни билдиринг.    

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol