Бир олам орзулар билан санъат оламига қадам босган ёш хонанда Ҳадичадан илк тарона ва клип премьераси “Мастона”

Сана: 22.04.2015 3769

Шоу бизнес оламида ижодини бошлаган хонанда борки, дарҳол эътиборни тортади. Аммо, ана шу диққат-эътиборни ушлаб қолиш, ўз мухлисларига эга бўлиш ва халқ меҳрини қозониш эса ҳар кимга ҳам насиб этавермайди.. Санъат осмонида чарақлаб туриш учун эса тинимсиз меҳнат, самарали ижод қилиш зарур. Бугун диққатингизга тақдим этилган янги қўшиқ ва видеоклип ёш умидли хонандалардан бири Ҳадича ижодидан бўлиб, уни илк бор “Ўзбегим таронаси” радиоси мухлислари тинглаб, баҳо бериш имконига эга бўлдилар.

Бир олам орзулар билан санъат оламига қадам босган ёш хонанда Ҳадичадан илк тарона ва клип премьераси “Мастона”

Бир неча йилдан бери санъатга ошуфта бўлган хонанда, журналистика соҳаси бўйича таҳсил олса-да, ҳам оила, ҳам ўқиш билан бирга хонандалик фаолиятини бошлади. Бу борада устоз санъаткорларга ҳавас қилиб, яхши ниятлар ва умидлар билан ижодга шўнғиди.

Бир олам орзулар билан санъат оламига қадам босган ёш хонанда Ҳадичадан илк тарона ва клип премьераси “Мастона”

Бугун премьера этилган “Мастона” номли илк таронаси тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди. Мазкур композициянинг матни ва мусиқаси муаллифи истеъдодли ижодкор Элдор Қаюмов, аранжировка устаси эса Ботир Алиевдир. Мазкур тарона учун суратга олинган видеоклипга Рауф Набиев режиссёрлик қилган. Сюжет ва трек йўналишида яратилган видеомаҳсулотни сайтимиз орқали томоша қилиб, Ҳадичанинг илк ижоди намунасига баҳо беришингиз мумкин.          

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol