Музаффар Мирзараҳимовдан навбатдаги клипни қарши олинг!

Сана: 21.04.2015 4186 қайноқ

Ўз истеъдоди ва ёқимли қўшиқлари, клиплари орқали кўплаб юракларни забт этиб келаётган Музаффар Мирзараҳимов бугун сайтимиз орқали яна бир ижод намунасини эътиборингизга ҳавола этмоқда. 

"Қайдасан?" дея ном олган таронага ишланган клип қизиқарли сюжети билан оммалашса, ажаб эмас. Аслида бу таронани ёзишда Рустам Худойберганов билан ҳамкорлик қилган хонанда клип суратга олишда Хуршид ва Нодир Собировларга мурожаат этди. 

Музаффар Мирзараҳимовдан навбатдаги клипни қарши олинг! 

Баҳор фаслида ижод оламида илҳомланган Музаффар Мирзараҳимов янги клип билан мухлислар сонини янада орттира олармикан? Бу видео ҳам "Лолажон" каби оммалашса, хонандага фақат омад олиб келишига ишониш мумкин. Музаффар Мирзараҳимовга ана шундай зафарлар доим ҳамроҳлик қилишини тилаб, "Қайдасан?" клипини эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol