Самандарнинг англаб етган ҳақиқатлари

Сана: 28.01.2014 3619

2014 йил мучалини қарши олган Самандарнингбу йилги режалари жуда кўп. Санъаткор “Ижодий янгиликларим бисёр, аммо мен уларни фақатгина қуруқ сўзларда эмас, балки амалда кўрсатишни хуш кўраман, олдиндай айтишни ёқтирмайман”, - деб айтишига қарамай, сўраб-суриштириб янги альбом тайёрлаганидан хабар  топдик.  

15 та янги қўшиқни ўз ичига олган қўшиқлар  жамланмаси “Мусиқатерапия”номини олган. Мазкур янгиликнинг янгича ижро йўналиши, қувонч бағишлайдиган сўзлари эътиборингизни тортса ажаб эмас. Унинг яна бир альбоми 2012-2013 йилда ижро этилган италян, рус тилидаги тароналардан иборат.  Қўшиқ ёзиш билан бирга серқирра ижодкор  Акмал Ибрагимов режиссёрлигида  Райхон Уласенова билан “Қисмат битиги” номли фильмда суратга тушяпти. Самандарни нафақат хонанда, актёр, балки бошловчи эканини ҳам яхши биламиз. Бу ҳақида билмаган бўсангиз, Тохир Содиқовнинг Март ойида ўтказиладиган концерт дастурида гувоҳи бўлишингиз мумкин. Маълумотларга кўра, шоу томошага қизғин тайёргарлик кетяпти, унинг жуда қизиқарли бўлиши кутиляпти. Самандар ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида уни суҳбатга чорладик.

Popcorn.uz: Самандар хит қўшиқ ярата олишингизни  яхши биламиз, сизнинг тароналарингизни мароқ билан тинглар эдик, бироқ нима учун маълум бир вақт кўринмай кетдингиз?
Самандар: Ҳар доим кўриниб тургандан кўра, бир оз вақт ўтгач сифатли маҳсулот, яхши ижод билан кўринганим яхши, деб ўйлайман. Ахир қўшиқлар ҳар тамонлама зўр бўлиши керак.  Эҳтимол, бир йилда учта қўшиқ яратарман, бироқ мен уларни  юрак юрагимдан ижро этиб,  ижодим учун анча меҳнат қиламан.
Popcorn.uz: Бироқ машхурлик чўққисига эришган, қўшиқларингизга талаб катта бўлган  дамларингизни соғинмайсизми?
Самандар: Албатта соғинаман! Ҳаётимда содир бўлган баъзи бир воқеа-ҳодисалар мени руҳиятимни чўктириб қўйди. Турли хил синовларни бошдан кечирдим. Муаммолар қаршисида лол қолдим. Ҳаётимда содир бўлганларни тўкиб-сочиб дастурхон қилиш ниятим йўқ. Тўғри кўпгина хатоларга йўл қўйдим...улар кейинчалик  руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатди, ижод қилолмай қўйдим.  Ҳозир ҳаммаси жой жойига тушганидан жуда ҳурсандман. Аммо 10 йил  кўринмай қолсам ҳам чин қалбимдан ижро этган битта қўшиғим билан тингловчилар дилига йўл топа олишимга ишонаман.
Popcorn.uz: Бу йил 36 ёшни қаршилайсиз. Шу даврга қадар англаб етган ҳақиқатларингиз...
Самандар: Англаб етган ҳақиқатларим жуда кўп, бироқ уларнинг энг асосийларини айтиб ўтаман:
Ҳаётдаги ҳар бир воқе ҳодисалар инсоннинг феъл-атворига, хатти-ҳаракатларига қараб берилади.
Ёлғон сўзлаш керак эмас. Унинг қайтадиган ва умрга салбий таъсир кўрсатадиган хусусияти бор.
Бировнинг хаққига хиёнат қилиш мумкин эмас.
Ҳаётингизда нима содир бўлишидан қатъий назар оила доимо муқаддас! Бошингизга муаммолар ёғилганда яқинларингиз ёнингизда бўлади. Онам, ака-укаларим болигидан миннатдорман. Уларнинг қадри нақадар юксак эканини ҳис этаман.
Бошга тушганини кўз кўрар, дейдилар. Қийинчиликлар кўрдим, айнан шу сабаб  иродам мастаҳкам, руҳан кучли эканимни англаб етдим.
Popcorn.uz: Самимий суҳбатингиз учун раҳмат! Сизга баланд ижодий парвозларни, янада кўпроқ бахтга тўла ҳаётни тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol