"Божалар" гурухидан яна комедик жанрда яратилган “Ботир бола” видеоклип премьераси

Сана: 21.04.2015 4908 қайноқ

Май ойида ўзининг навбатдаги концерт дастурини тақдим этишни режалаштирган ва бунинг учун анча аввалдан тайёргарлик ишларини бошлаб юборган “Божалар” гуруҳи янги тароналар яратиб, улардан бирини бугун FM 101.0 тўлқини орқали тингловчилар ҳукмига ҳавола этди.Премьера этилган қўшиқнинг номи “Ботир бола” деб номланган бўлиб, у Жаҳонгир Фозилжоновнинг ғояси билан яратилган. Сўзларини эса бутун ижодий гуруҳ ҳамжиҳатликда ёзишган. Мусиқа ва аранжировкаси истеъдодли ижодкор Ботир Алиевга тегишли. 

"Божалар" гурухидан яна комедик жанрда яратилган “Ботир бола” видеоклип премьераси

Мазкур тарона учун Жонрид Сагдиев режиссёрлигида видеоклип суратга олинган ва уни ҳозирнинг ўзидаёқ сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин. “Божалар” гуруҳининг аввалги клипларига хос хазиломуз кадрларга бой комедик жанрда яратилган видео яратилишида график монтаж ишларини Қудратилла Дадажонов амалга оширган. Қизиқарли ва табассум улашувчи видеоклипни мириқиб томоша қилинг ва баҳо беринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol