"Ўзбегим Таронаси" радиосининг 10 йиллик юбилей концертини томоша қилинг!

Сана: 21.04.2015 2897 қайноқ

2000-йилда асос солинган ва бугунги кунда энг оммалашган радиостанциялардан бири "Ўзбегим Таронаси" радиоси нафақат қизиқарли эфирлари, дастурлари ва севимли мусиқалари билан, балки 2010-йилдан буён ўтказиб келинаётган эксклюзив гала-концерти билан ҳам кўплаб мухлисларнинг қалбидан жой олган. 

Бугун YouTube порталининг Rizanova каналига ФМ 101.00 тўлқинининг 10 йиллик юбилей концерт дастури жойлаштирилди. Бугундан эътиборан мазкур концертдан баҳраманд бўлишингиз мумкин. 2010-йилнинг энг хит тароналари ҳам айнан шу концерт дастурида жаранг сочган. Концерт давомида "Ўзбегим Таронаси" радиосининг маҳоратли ва қувноқ бошловчилари чиқишлари ҳам сизга баҳорий кайфият баҳш этади. Марҳамат, томоша қилинг ва ёрқин хотиралар оламига саёҳат қилинг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol