PlayStop 00:00:00 LowHighMobile O'zbegim Taronasi (fm101.uz) Vol

Россиянинг машҳур лойиҳаларида ҳамюртларимиз ғолиб!

Сана: 18.04.2015 768 қайноқ

Россияда анча машҳурликка эга бўлган "Голос. Дети" ва "Главная сцена" лойиҳалари тобора оммалашиб, иштирокчилар қамрови ҳам ошиб бормоқда. Жумладан, мазкур лойиҳаларда ҳамюртларимизнинг иштироки бизни қувонтиради. 

Россиянинг "Первый канал"и лойиҳаларидан бири ҳисобланган "Голос. Дети" шоусининг иккинчи тури ўз ниҳоясига етди. Мазкур лойиҳада иштирок этган ҳамюртимиз Сабина Мустаева финал босқичида муносиб иштирок этди. Аслида финалга 3 нафар иштирокчи йўл олганди. Булар: Пелагея гуруҳидан Саида Муҳаммедзянова, Максим Фадеев жамоасидан Сабина Мустаева ва Дима Билан гуруҳидан Евдокия Малевская. Финалда инглиз тилида "Crazy" номли таронани ижро қилган Сабина 45% овоз тўплаб, биринчи ўринни қўлга киритди. Унга 500 минг рубллик сертификат ва қўшиқ ёзиш учун "Юниверсал мьюзик" студияси билан шартнома тақдим этилди. 

Россиянинг машҳур лойиҳаларида ҳамюртларимиз ғолиб!

Россиядаги яна бир лойиҳа "Главная сцена"да ўзбекистонлик Сардор Милано ҳам муносиб иштирок этди. Суперфиналга қадар етиб борган Сардор бу босқичнинг биринчи қисмида "Барселона" қўшиғини куйлаган бўлса, иккинчи қисмида устози Константин Меладзенинг "Grazie" композициясини ижро қилиб, 37% томошабинлар овозига эга бўлди. 

Россиянинг машҳур лойиҳаларида ҳамюртларимиз ғолиб!

Икки нафар ёш ижодкорларимизнинг ғалабаси биз учун фахр бағишлайди. Ҳар иккала ҳамюртимизни ҳам бундай ютуқлар билан муборакбод этамиз ва келгуси фаолиятларига омад тилаб қоламиз!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol