Ким экан у Шеридан...

Сана: 17.04.2015 1928 қайноқ

Шоу бизнесда катта шов-шувларга сабаб бўлаётган сўнгги хабарлардан бири, телеканалларда Шеридан таҳаллуси билан видеоклиплари намойиш этилаётган хонанда ҳақида бўлаётгани аниқ. Қайсидир таниш юлдузни ёдга солаётган бу ижодкор ким экани, кўпчиликни ўйлантириб қўйди, десак адашмаймиз. Экранларда кўринган ҳар бир чеҳра томошабинлар ёдида қолиши табиий, аммо исми билан бирга ташқи кўринишдаги, яъни имидждаги бу қадар ўзгариш таъажубга солмай қўймайди.

Ким экан у Шеридан...

 Ким экан у Шеридан...

“Ҳаётим мазмуни” дея хониш этган хонанда, тарона яратилишида шоир Замон ҳамда бастакор Насрулло Маматхоновга мурожаат этди. Трек йўналишидаги видеоклипни эса режиссёр Сарвар Исаев тасвирга олди.

Ким экан у Шеридан...

Инсон вақт ўтгани сайин кийиниши, пардози ва соч турмагига ҳар қандай ўзгартириш киритиши мумкин, бироқ унинг кўзлари умуман ўзгармайди. Нигоҳларига боқиб, хотираларни ёдга олиш мумкин. Шеридан тахаллуси сизга ҳеч кимни эслатмаётгандир, аммо унинг кўзлари ва қалбида сизга айтмоқчи бўлганлари бисёр. Сирли ижодкор ижросидаги "Ҳаётим мазмуни" таронасига ишланган клип сайтимиздан ўрин олган. Марҳамат, томоша қилиб ўз фикрингизни қолдиринг.        

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol