Грузин қизининг ўзбекча хониши...

Сана: 17.04.2015 1609

Санъат оламига кириб келганига кўп бўлмаган бўлса-да, илк таронаси билан мухлислар эътиборини торта олган хонанда Мубина айни кунларда қизғин ижод билан банд. Бўш вақтларида шеърлар машқ қилиб, ўз қўшиқлари учун матн ёзади. Яқиндагина “Ўзбегим тарнаси” радиоси орқали премьера этилган “Чақир мани” номли қўшиғининг матни айнан Мубинанинг қаламига мансубдир.

Бугун эса ёш хонанда ўзининг иккинчи таронасини тингловчилар диққатига ҳавола этди. FM 101.0 тўлқинида илк бор жаранг сочган шўх қўшиқ “Сочиламан” деб номланади. Мазкур таронанинг матни, мусиқа ва аранжировкаси Мубинанинг доимий ижодий ҳамкори Гавҳар Матчоновага тегишли.

Грузин қизининг ўзбекча хониши...

“Сочиламан” номли қўшиқ учун клипмейкер Дилмурод Турдибоев режиссёрлигида видеоклип суратга олиниб, айни кунларда монтаж жараёнлари олиб борилмоқда. Сюжет йўналишида яратилаётган клипни тез кунда сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин бўлади. Унга қадар таронани тинглаб, баҳо беринг.   

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol