“Алам қиларкан” Анвар Собиров бу сўзларни кимга қарата айтмоқда...

Сана: 10.04.2015 3292 қайноқ

Яқинда сайтимиз орқали хонанда Анвар Собировнинг навбатдаги янги таронаси учун видеоклип суратга олинаётгани, тез кунда янги қўшиқ ва клип премьераси бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик. Бугун “Ўзбегим таронаси” радиоси мухлислари мазкур янги таронанинг биринчи тингловчиларига айланишди. “Алам қиларкан” номли янги композиция мухлислар томонидан илиқ қарши олинди.

Айтиб ўтишимиз лозим мазкур таронанинг муаллифлари шоир Тоҳир Муҳаммад ҳамда бастакор Жасур Жавҳаназаровлар бўлиб, видеоклипни истеъдодли клипмейкер Дилмурод Агзамов тасвирга олган.

“Алам қиларкан” Анвар Собиров бу сўзларни кимга қарата айтмоқда...

Нафақат хонанда, балки актёр сифатида ҳам ўзини намоён этиб, халқ меҳрини қозонган ижодкор Анвар Собиров учун клип суратга олиш жараёнлари қийинчилик туғдирмади. Марҳамат, трек йўналишида суратга олинган видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳраманд бўлишингиз мумкин.  

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol