Жайронадан янги қўшиқни қарши олинг!

Сана: 08.04.2015 2953 қайноқ

Бир неча йиллардан буён санъат олмида бўлган Жайрона яккахон ижодини бошлаб, бугунги кунда мухлислар кўнглидан жой олиш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда. Илк ижод намунаси тақдим этилиши биланоқ тилларга тушган ёш хонанда бугун янги таронани тақдим этди. 

Сокин йўналишда тайёрланган қўшиқ "Сени ўйлар" дея аталади. Бу тарона анча вақт давомида бир неча истеъдодли ижодкорлар билан ҳамкорликдаги меҳнат самарасидир. 

Жайронадан янги қўшиқни қарши олинг!

Қўшиқнинг матни ва мусиқаси Феруз Абдуллаевга тегишли, аранжировкасини эса Жасур Бадалбоев тайёрлаган. Мазкур қўшиқ илк бора "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали жаранг сочиб, биринчи тингловчиларининг ижобий баҳосига эриша олди. 

Жайронадан янги қўшиқни қарши олинг!

Бу қўшиқ бугун сайтимиз орқали ҳам эътиборингизга ҳавола этилмоқда. Маъюс оҳангдаги қўшиқ тез орада сизнинг ҳам қалбингиздан жой эгалласа, ажаб эмас. Жайрона ижросидаги "Сени ўйлар" таронасини тинланг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol