Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди

Сана: 03.04.2015 2713 қайноқ

Ёш истеъдод соҳиби Фурқат Марипов профессионал шоу-бизнес оламига яқинда кириб келиб, бугунги кунда ўз мухлисларига эга бўлиб, санъатда муносиб жой эгаллаш истагида тиним билмай ижод қилмоқда. 

Яқиндагина ўзининг илк ижод намунасини тақдим этган хонанда бугун навбатдаги қўшиғини барча учун премьера қилди. "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали жаранг сочган қўшиқ "Қуёним" дея номланади. Таронанинг клипи эса сайтимиз орқали эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди

Хазиломуз тарздаги қўшиқни ёзишда бир қатор маҳоратли ижодкорлар меҳнат қилишган. Мазкур таронанинг матни Нодир Азимов қаламига мансуб, Ботир Алиев эса аранжировка устида ишлаган. "Қуёним" номли қўшиқни ёзиш ғояси эса Иқбол Муҳаммадга тегишли. 

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди 

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди

Тингловчилар қўшиқни тинглагач, ижодкорга янада самарали меҳнат қилишига ишонч билдиришди. Сайтимиз орқали эса клипини ҳам томоша қилишингиз мумкин. Музаффар Эркинов томонидан суратга олинган клип қизиқарли сюжети билан томошабин эътиборини тортса, ажаб эмас.

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди 

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди

Клипда кўзга кўринган актёрлар жамоаси иштирок этган бўлиб, жумладан, Суғдиёна Азимова, Маъмуржон Холмедов, Анжелла Исимбетова томонидан гавдалантирилган қаҳрамонларга гувоҳ бўласиз. Шунингдек, клипда Фурқат Мариповнинг ўзи ҳам бош ролни ижро этган. 

Фурқат Марипов хазиломуз тарздаги қўшиқ ва клипни тақдим этди

Клипни сайтимиз орқали томоша қилиб, баҳо беришингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol