Февраль-март ойларидаги энг оммабоп фильмлар топ-5 лиги

Сана: 02.04.2015 1980

Бугунги кунда юртимизда кино соҳаси янада ривожланиб, мухлисларга тақдим этилаётган картиналар сифати ҳам тобора ижобий томонга ўзгариб бормоқда. 

Томошабин айни вақтда кинотеатрларга ташриф буюрган ҳолда, янги фильмлардан баҳраманд бўлмоқда. Сайтимиз орқали бугунги кунда, яъни февраль-март ойларида киномухлислар учун тақдим этилган ва шу кунгача томошабинларнинг кўплаб талабларига сабаб бўлаётган картиналар рейтингини эътиборингизга ҳавола этилмоқда. 

Топ-5 талик рейтингимизни яқиндагина премьераси бўлиб ўткан картина очиб беради. Маҳоратли аёл режиссёрлардан ҳисобланган Зебо Наврўзованинг "Қашқир" номли картинаси қизиқарли ва ёшларбоп сюжети билан томошабинлар диққатига тушган. Бу фильм 13-март куни тақдим этилганини инобатга олсак, яқин ойлар ичида кинотеатрларда намойиши ҳали давом этишини хулоса қилишимиз мумкин. 

4-ўриндан эса "Кузда гуллаган дарахт" номли мелодрамма жой олган. Алишер Узоқов бошчилигида тасвирга олинган картина ноодатий ва таъсирчан сюжети мухлисларнинг эътирофларига сазовор бўлмоқда. Маълумот учун, бу картина 27-февраль куни кенг омма учун тақдим этилган. 

Февраль-март ойларидаги энг оммабоп фильмлар топ-5 лиги

Рейтингимизнинг 3-поғонасини яна бир аёл режиссёрларимиздан бири томонидан тайёрланган фильм эгаллади. Дурдона Тўлаганованинг "Айрилиқ 2" картинаси 11-март куни премьера қилинган бўлса-да, кўплаб мухлисларнинг тилига тушган.

Февраль-март ойларидаги энг оммабоп фильмлар топ-5 лиги

Комедик жанрда тасвирга олинган "Қора танли божалар" картинаси 6-февралда премьера қилиниб, кўплаб мухлисларга қувноқ кайфият улашмоқда. Бу фильмдаги актёрларнинг ижроси томошабинлар олқишига сазовор бўлган. 

Февраль-март ойларидаги энг оммабоп фильмлар топ-5 лиги

Ниҳоят, рейтингимизнинг 1-ўрнини драма жанрида тасвирга олинган ва катта шов-шувларга сабаб бўлган "Фарҳод ва Ширин" кинокартинаси эгаллади. Лола Йўлдошеванинг кинодаги узоқ кутилган ижроси кўпчиликни қизиқтиргани табиий. Бундан ташқари, қизиқарли сюжет ҳам томошабинларга маъқул бўлган. Бу фильм 20-февралда премьера сифатида тақдим этилган. 

Февраль-март ойларидаги энг оммабоп фильмлар топ-5 лиги

Айни вақтда юқорида номлари келтирилган барча картиналар юртимиз кинотеатрларида намойиш этилмоқда. Агар улардан қайси биринидир томоша қилишга улгурмаган бўлсангиз, тезда кинотеатрларга ташриф буюришингизни тавсия этамиз. Сизга ёқимли томоша онларини тилаймиз! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol