Зоирбекдан баҳорий тарона ва клип

Сана: 01.04.2015 1675 қайноқ

Ёш ва истеъдодли хонанда Зоирбек шу вақтгача яратган қўшиқлари ва клиплари билан анча мухлислар орттиришга эришган. Бугун сайтимиз орқали мухлислар учун махсус туҳфа сифатида Зоирбек томонидан тақдим этилаётган навбатдаги ижод намунасини қарши олинг!

"Ёшлик" дея номланган қўшиқ ва унга ишланган видеоклип бир вақтнинг ўзида эътиборингизга ҳавола этилмоқа. Мазкур таронанинг сўзи Камронга тегишли. Аранжировка муаллифи эса Саидумар Имомхўжаевдир. 

Зоирбекдан баҳорий тарона ва клип

Баҳорий кайфият ва ёқимли ҳислар ҳадя эта оладиган қўшиқ сизга ҳам маъқул бўлиб, тез орада мусиқий тўпламингиздан жой эгалласа ажаб эмас.

Зоирбекдан баҳорий тарона ва клип

Бундан ташқари, бугун сайтимиз орқали мазкур тарона учун ишланган видеоклипни ҳам томоша қилиш имкониятига эгасиз. Қизиқарли сюжет гувоҳи бўлишни истасангиз, мазкур клипни хозироқ томоша қилишингизни тавсия этамиз.

Зоирбекдан баҳорий тарона ва клип

Клип Рауф Набиев томонидан тайёрланган бўлиб, унда кўзга кўринган актёрлар ҳам иштирок этишган. Марҳамат, томоша қилинг ва баҳо беринг!

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol