Ҳусан мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда

Сана: 01.04.2015 2841 қайноқ

Сўнгги яратилган қўшиқлари ва клиплари орқали тобора мухлислар сонини орттириб бораётган хонанда Ҳусан шу кунларда ижод қилиш билан банд. 

Бу йил учун кўплаб лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирган Ҳусан яқинда янги қўшиқ тайёрлаётганини маълум қилди. 

Ҳусан мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда

"Бунчалар роҳатлисан" дея номланган қўшиқ Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда яратилди. Таронанинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Элдор Қаюмов бўлса, аранжировкасини Жасур Бадалбоев тайёрлади.

Ҳусаннинг айтишича, бу қўшиқ учун видеоклип ҳам суратга олиниши режалаштирилган. Шу кунларда тасвирга олиниши кутилаётган клип ҳақидаги батафсил маълумотларни тез кунда сайтимиз орқали олишингиз мумкин.

Ҳусан мухлислари учун янги туҳфа тайёрламоқда 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol