“Онамнинг дугоналари” ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайдиган тарона Шуҳрат Қаюмовдан

Сана: 27.03.2015 2966

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмовнинг ҳар бир куйлаган қўшиқлари тингловчилар юрагига етиб бориб қалбидан жой олади. Яқинда бўлиб ўтган яккахон концерт дастуридан жой олган тароналарнинг барчаси мухлисларга манзур бўлиб олқишларга савозор бўлди.Бугун Шуҳрат Қаюмовнинг яна бир қўшиғи премьера тарзида тингловчиларга тақдим этилди. “Онамнинг дугоналари” деб аталган янги таронанинг яратилиш тарихи бўлиб, қўшиқ тайёр бўлгунига қадар анча вақт ўтган экан. Қўшиқнинг сўзини ёзиш борасида бир неча шоирларга мурожаат этган санъаткорга ҳеч бир шоир шеър ёзиб беролмаган.

“Онамнинг дугоналари” ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайдиган тарона Шуҳрат Қаюмовдан

Хонанданинг дарди, дил нолаларини етказолмаган шоирлардан бири “Шуҳратжон, сиз истаган дардни ўзингиздан бошқа инсон қоғозга туширолмайди, шунинг учун ўзингиз ёзинг”, дея маслаҳат берган. Шундан сўнг, мазкур қўшиқнинг мусиқаси ва матнини Шуҳрат Қаюмовнинг ўзи ёзди.

“Онамнинг дугоналари” ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайдиган тарона Шуҳрат Қаюмовдан

“Онамнинг дугоналари” номли тарона аслида онасини соғинган ва онасининг дугоналарига ҳам ҳамиша ҳурматда бўлган фарзанд ноласи, десак муболаға бўлмайди. Ҳеч бир инсонни бефарқ қолдирмайдиган янги қўшиқни сиз ҳам тинглаб кўринг.      

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol